Ассалому алайкум! Умра зиёратидаман. Хажарул асвадни олдига яқинлашолмаяпман. Узоқдан Истилом қилаяпман. Қиёматда хажарул асвад гувохлик бераркан. Шундай узоқдан Истилом қилсак хам бўладими ёки қандай бўлмасин яқинлашиб ўпиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳажарул асвадни қандай бўлмасин яқинлашиб ўпиш керак деган ҳукм йўқ. Шу ишни деб ўзини издиҳомга уриб, мусулмонларга азият етказиш дуруст эмас. Бундай вазиятда узоқдан истилом қилиш билан кифояланганингиз афзал. Валлоҳу аълам!