Ассалому Алайкум ҳазрат ! Менда бир шубҳа пайдо бўлиб қолди. Ҳозирги кунда масжидларимиз кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Бу яхши албатта, аммо лекин жоме бўлмаган кичкина маҳалла масжидларида имомликни ўзларига мансаб қилиб олишга одамлар ҳам йўқ эмас. Бир куни шундай масжидлардан бирига кириб қолдим сал кечкиб қолганим сабабли қўшилдим лекин имом на тажвид на бошқа нарсадан хабари йўқ 60 ёшлардан ошган отахон экан. мен бу ерда бир гина хатони айтиб ўтаман холос. Қолганини айтмасам ҳам бўлади. Имом ҳар руку, саждага борганида Облоҳу Акбар дер эди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Бундай вақда намозни бузиш керакми ёёи бошқатдан ўқиб олиш керакми? Бу ҳол кўп учрагани учун сизга мурожаат қилишга қарор қилдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Бу масалани олдин ҳам жуда кўп марта кўтарилган. Сиз айтганга ўхшаш имомликка ўч одамлар инсоф қилишлари керак. Бу уларнинг ўзлари учун яхши. Гуноҳдан сақланадилар. Илми йўқ одам имомга ўтиб одамларнинг намозини бузиши катта гуноҳ бўлади. Сизга ўхшаш ҳолатга тушганлар намозни қайта ўқиб олишлари керак. Бундан олдин ихтилоф ва жанжал чиқармасдан, барчамиз билимсиз кишиларнинг имом бўлишлари мумкин эмаслигини ҳаммага тушинтиришимиз керак. Бу ҳаммамизнинг бурчимиз.