Ассалому алайкум! Мен тахоратни уйимни хаммомида қилиб, сўнгра ечиниш хонаси (раздевалка)сида намоз адо этсам бўладими? Атрофдагиларим бу ишинг яхшимас дейишмокда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Намоз мўминнинг меърожи. Уни энг покиза ва хушбўй жойда адо қилиниш керак. Зарур бўлганда сиз айтган жойда ҳам ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам!