ҳурматли шайҳ ҳазрат сиздан бир никоҳ ҳақида сорамоқчи эдим мен амакимнинг қизини никоҳида қатнашган эдим. у ерда қиз тарафдан 2та келинойи ва ман боридик. домла бир оз марузадан кейин дарров маҳрни кесиш кераклигини айтиб, энг кам маҳр полонча деб ҳисоблаб сомга 1 миллион боларкан деб шу маҳрга розимисиз келин деб соради.( бу ерда домла ози маҳрни миқдорини айтди,куёв лом мим демай отирди) ва никоҳ дуосини оқиб бир оз марузадан кейин никоҳни тамомлади.(бу ерда никоҳни рукни "ийжоб ва қабул" болмади, ) аммо тўй бошланган, ҳар иккала тараф ҳам рози,(озларига яраша илмли одамлар эди,куёв қори эди) бу никоҳнинг ҳукми қандай?АЛЛОҲ рози болсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Рукн бўлмаган нарса тўғри бўлмайди. Аммо сиз айтган мисолни бошқа иштирокчиларидан ҳам сўраб аниқлаш керак. Сиз эшитмаган ёки тушунмаган бўлишингиз мумкин.