Ассалому алайкум! Мен аёлим билан гап талашиб жахл устида талоғингни бердим деб айтиб юбордим. Лекин эшитишимча эр талок бераётган пайтда бир киши гувох бўлиши керак экан. Лекин мени ёнимда хеч ким йўқ эди. Мен телефон орқали аёлимга талоғингни бердим дедим. Сўнг бир шеригимга бўлган воқеани айтган эдим, у айтдики бир талоқни қайтарса бўлади деб Гайбуллох домла марузаларидан видео лавхани кўрсатди. Бу видеолавхада домла бир талоқни қайтарса бўлади деб айтибди. Хеч қанақа имом ёки домла шарт эмас экан. Эр хотиннинг ўзаро сухбати никох ўрнига ўтиб кетаркан. Шундан сўнг аёлимга телефон қилиб бўлган воқеани айтиб ярашиб олдик. Хозирда бирга яшамоқдамиз. Шу масалада ёрдамингиз керак. Бирга яшасак шариатизга тўғри келадими ёки қайта никох ўқитиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқни эрнинг оғзидан чиқиши кифоя. Ҳатто хотини эшитмаса ҳам талоқ тушади. Гувоҳ деган нарса мутлақо ёлғон гап. Талоқ икки қисмга бўлинади. Ражъий ва боин. Ражъий талоқда ҳам уч имкониятдан биттаси қўлдан чиқади. Бунда никоҳ ўқитиш шарт бўлмайди. эр хотинлик ришталари боғланса никоҳ ҳам боғланади. Аммо юқорида айтганимиздек учта имкониятдан биттаси кетади. Бу ерда муҳим жиҳат, эр тушган талоқ ражъийми ёки боинми аниқлатиб олиши керак бўлади. Ўзича ражъий бўлса керак деб яшаб кетмаслик керак. Валлоҳу аълам!