Ассалому алайкум! Бир аёл қариндошим бор. У жуда ҳам қийин вазиятга тушиб қолди. Эри қамоққа тушганидан сўнг у ердан "талоқ берганлиги" ҳақида хат келди. Қариндошим иддасини ўтаб, бошқа эркакка турмушга чиқди. У билан ҳам турмуши бўлмай бирга яшамай қўйди. Маҳрини қайтариб олди, лекин талоғини ҳали ҳам бермади. Яқин кунларда эса биринчи эри қамоқдан чиқди ва ҳеч қандай талоқ хати юбормаганлигини айтди. Кейин билсак бу эрининг қариндошлари уюштирган фитна экан. Ҳозирда биринчи эри қариндошим билан яшамоқчи. Бошқа тарафдан қарасак, қариндошим ҳозир икки эркакни никоҳида бўлиб қолдими? Ҳамманинг боши қотган.
– Ва алайкум ассалом! Биринчи эри талоқ қўймаган бўлса кейинги эр билан никоҳ боғланмаган бўлади. Агар ҳолат айтганингиздек бўлса ҳали ҳам биринчи эрининг никоҳида бўлади. Валлоҳу аълам!