Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнона келин чиқишмаслиги

22:37 / 02.10.2020 | SHERZOD DAVRONOFF | 2627

Ассалому алайкум! Уйланганман 4 ой бўлди. Алхамдулиллах аёлим билан 5 вақт намоздамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиладаги суннатларига муофиқ қўлимиздан келганча амал қилиб яшаяпмиз. Менинг онам билан аёлим ўртасида келишмовчилик бўлаяпти. 2 ойдан ошди менга бунақа келин керак эмас, менга ёқмади дейди ва аёлимни турли хил куракда турмас гаплар билан хақорат қилиб зулум қиляптилар хатто мени хам. Масжиддан имом олиб келдик, насихат қилдилар фойдаси бўлмади. Алохида яшаб кўрайлик десам, уйдан бутунлай чиқиб кет пропискадан хам ўчираман, берган сутимга розимасман деган гаплар қилдилар. Ёки уйига жўнатиб юбор деган гаплари билан тинч яшашга кўймаяптилар. Онам намоз ўқимайдилар бидъат аммаларга кўп ишониб юрадилар. Мана 2 ойдан ошди оғизларига нима келса гапирадилар. Аллоҳдан дуо қилиб сўрайман хар доим. Сизлардан илтимос қилиб сўрайман ёрдам беринглар, шариат бўйича қандай йўл тутайлик? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сабр қилинглар. Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади: 

 وَجَعَلْنَا بَعْضَكُمْ لِبَعْضٍ فِتْنَةً أَتَصْبِرُونَ وَكَانَ رَبُّكَ بَصِيرًا۝ 

20...Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қилармикансизлар?! Роббинг кўриб турувчи(Зот)дир.
«Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик».

Оддий инсондан пайғамбар юбориб, одамларни синовга учратдик, баъзилари синовдан ўта олмай, «Оддий инсон ҳам пайғамбар бўладими?» деб, йўлдан адашди. Уларнинг бу тасарруфлари эса иймонлилар учун синов бўлди. Қани,
«Сабр қилармикансизлар?!»
Мушрикларнинг инкорига чидаб, илоҳий даъват оддий инсон воситаси ила тарқалишига сабр қила олармикансизлар?
«Роббинг кўриб турувчи(Зот)дир».
Роббинг ҳар бир нарсанинг зоҳиринигина эмас, ҳақиқатини ҳам кўрувчи бўлган Зотдир. Шунинг учун Ўзи билиб, ҳикмат ила тасарруф қилади. Бандаларнинг иши Аллоҳнинг тасарруфини муҳокама қилиш эмас, балки амрларини бажо келтиришдир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat