Ассалому алайкум! Эшитишимга қараганда, келажакдаги бирон нарса ҳақида орзу қилиб ва у ҳақида ҳаёл сурилса, тасаввур қилинса, ўша нарсани тасвирласа, эришиш эҳтимоли юқори эканмиш. Албатта, Оллоҳ билгувчидир. Оллоҳдан келажакдаги бирор нарса ҳақида сўрасак ва бу нарса ҳақида ҳаёл сурсак бўладими? Тасаввур қилсак бўладими? Масалан: бўлажак оила. Оллоҳдан сўрасак ва ўша оила қандай бўлиши, жуфти ҳалол қандай бўлиши, қанақа оила боши бўлишимиз ҳақида кўп ҳаёллар сурсак, тасаввур қилсак, оиламизни тасвирласак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда шуни яхши ният қилиш дейилади. Валлоҳу аълам!