Ассалому алайкум! Ман қурулиш дўконида сотувчи бўлиб ишлайман. Бизга асосан усталар савдо қилгани келади. Усталар учун мукофот бонус ёки қилган савдосидан 1 % . Масалан 1 миллионли савдо қилса 1% ёки 1 бал устанинг махсус картасига тушуриш. Тўпланган баллар хисобига йил охирида усталарга хар хил буюмлар совға қилса жоизми? Шундай йўл тутса бўладими? Бу нарса хақиқий пулни эгасига яни қурилиш қилган шахсга хиёнат бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бу ерда сотувчилар берадиган мукофотини мижознинг устига юкламаса бўлди. Маслан 10 сўмлик нарсани 11 сўмга сотиб 1 сўмини устага бермасдан, 10 сўмга сотиб 1 сўмини устага берса жоиз. Валлоҳу аълам!