Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Топилган пуллар

14:17 / 07.03.2020 | Abdugani Anvarov | 1530

Ассалому алайкум! Акам Россияда ишлайди, у ерда тозаловчи баъзида буюмлар ичидан пуллар чиқиб қоляпти. Шу пулларни нима қилиш керак, эгаси йўқ бўлсачи? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Меросхўрлари бўлади. шуларга бериши керак. Шунинг учун олмагани афзал, чунки қиёмат кунида барибир олганини тўлашга мажбур бўлади. У ерда узр айтишга оғиз бўлмайди. Аллоҳ таоло "Ясин" сурасида марҳамат қилади:  

 الْيَوْمَ نَخْتِمُ عَلَى أَفْوَاهِهِمْ وَتُكَلِّمُنَا أَيْدِيهِمْ وَتَشْهَدُ أَرْجُلُهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ۝ 

65. Бугунги Кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур.
Мазкур жиноятчиларнинг жиноятини исбот этиш учун талашиб-тортишиб ўтириш шарт эмас. Бошқа гувоҳ олиб келишнинг ҳам ҳожати йўқ. Ёлғон гапиришни одат қилиб олган оғизларидан турли гапларни эшитиб ўтиришга ҳам ҳеч ким муҳтож эмас.
«Бугунги Кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз».
Яхшиси, уларнинг оғизлари муҳрлаб қўйилади. Сўнг бошқа аъзолари шоҳидлик бера бошлайди.
«Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур».
Ҳар бир кофирнинг бу дунёда нима ишлар қилганини унинг ўз қўли гапиради, оёғи гувоҳлик беради.
Имом Муслим, имом Насаий ва ибн Абу Ҳотимлар Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда у зот розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Ул зот кулдилар. Тишлари кўриниб кетди. Сўнгра:
– Нимадан кулаётганимни билдингизми? – дедилар. Биз:
– Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидирлар, – дедик. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Қиёмат куни банданинг Робби ила тортишувидан. У:
– Роббим, мени зулмдан сақламаганмисан? – дейди. Бас, У Зот жалла жалалуҳу:
– Оре, – дейди. Банда:
– Мен ўзимга қарши фақат ўзимдан бўлган гувоҳнигина қабул қиламан, – дейди. У Зот жалла жалалуҳу:
– Бугунги Кунда зиддингга ўз жонинг етарли ҳисобчидир. Киромун котибийн (ёзувчи фаришталар) гувоҳликка етарлидир, – дейди. Бас, оғзига муҳр урилади. Аъзоларига:
– Гапир, – дейилади. Улар унинг амалларини гапирадилар. Сўнгра унга гапириш имкони берилади. У:
– Йўқолинглар! Ҳалокатга учранглар! Сизларни деб ҳаракат қилган эдим! – дейди».
Имом Муслим ва имом Абу Довудлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган узун ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумладан, бундай деганлар:
«Сўнгра учинчига рўбарў келади ва:
– Сен нима дейсан?! – дейди. У:
– Мен Сенинг бандангман. Сенга, Пайғамбарингга, китобингга иймон келтирдим. Рўза тутдим. Намоз ўқидим. Садақа бердим, – деб иложи борича мақтов сўзларни айтади. Унга:
– Зиддингга гувоҳимизни юборайликми?! – дейилади. У ичида ўзига қарши ким гувоҳлик бериши мумкинлигини ўйлаб турганида, оғзига муҳр урилади. Сўнгра сонига «Сен гапир», дейилади. Бас, сони, гўшти ва суяги нима амал қилганини гапиради. Ана шу мунофиқ одамдир. Бу иш унинг узри ўзи билан бўлсин, деб қилинади. Ана шу одам Аллоҳнинг ғазабига учрайдиган одам».
Имом ибн Жарир Тобарий Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда шундай дейилади:
«Қиёмат куни мўмин киши ҳисоб-китобга чақирилади. Робби унга амалларини ўзаро икковлари биладиган қилиб арз қилади. У эътироф этади: «Ҳа, Роббим, қилган эдим, қилган эдим, қилган эдим», – дейди. Бас, Аллоҳ унинг гуноҳларини мағфират қилади ва беркитади. Ер юзидаги бирор махлуқ у гуноҳкорлардан ҳеч нарсани кўрмайди. Яхшиликлари эса кўринади. У, одамларнинг ҳаммалари кўрсалар эди, деб орзу қилади.
Кофир ва мунофиқ ҳам ҳисоб-китобга чақирилади. Робби унга қилган амалларини арз қилади. У инкор этади ва:
– Роббим, сенинг иззатинг ила қасамки, фаришта мен қилмаган ишни менга ёзиб қўйибди, – дейди. Фаришта унга:
– Фалон куни, фалон жойда шундай қилмаганмидинг?! – дейди. У:
– Йўқ! Иззатинг ила қасамки, Роббим, мен буни қилганим йўқ, – дейди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло унинг оғзига муҳр уради. Менимча, энг аввал унинг ўнг сони гапиради», деб туриб, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу: «Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз...» оятини тиловат қилдилар». 

 وَلَوْ نَشَاء لَطَمَسْنَا عَلَى أَعْيُنِهِمْ فَاسْتَبَقُوا الصِّرَاطَ فَأَنَّى يُبْصِرُونَ۝ 

66. Агар хоҳласак, кўзларини теп-текис қилиб қўюрмиз. Бас, улар йўлга шошилурлар. Аммо қандай ҳам кўрсинлар?! ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat