Ассалому алайкум! Турли денгиз маҳсулотларидан, асосан сувўтларидан тайёрланган хитой таомлари (чўчқа гўшти ёки умуман гўшт маҳсулоти қўшилмаган бўлса) ейиш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Агар таркибида ўсимликлар ва балиқдан бошқа нарса бўлмаса монелик йўқ. Валлоҳу аълам!