Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳ Шайх Ҳазратлари.Аллоҳим сизни ўз паноҳида асрасин, мусулмонлар бахтига соғ-омон бўлиб юринг.Устоз , мени етимлар тўғрисида саволим бор эди, яъни етимхоналарга ёрдам тўғрисида.Етимхоналарда тарбияланаётган етимлар ҳақида бир-иккита саволим бор эди:Етимхонадага бориб маълум бир етимгагина совға ёки қандайдир ёрдам бериш жоизми ёки қолганлар кўнгли қолмаслиги учун кўпчилик етимларга кам миқдорда бўлса ҳам ёрдам беришми? Етим болани ўз қарамоғига олиш, оиладагилар билан келишган ҳолда бўладими ёки ўзимнигина ҳоҳишим билан бўлса ҳам бўладими?Агар етим болани ўз қарамоғимизга олмоқчи бўлсак ва етимхона идораси уни мени фамилиямни бериш шарт эканлигини айтса у ҳолда қандай йўл тутиш керак?Устоз, агар саволим кўпайиб кетган бўлса узр, саволларим бир мавзуга тегишли бўлгани учун 3 та саволни бирдан бердим. Сизни уринтириб қўйдан бўлсам олдиндан узр сўрайман. Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳ. Аллоҳим сизни ўз паноҳида асрасин, мусулмонларга қилаётган хизматларингиз учун Аллоҳ улуғ ажру савоблар берсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Имкон бўлса, ҳаммасини хурсанд қилган яхши.- Оиладагилар билан келишган яхши.- Сизнинг номингизга ёзилмаса, имкони йўқ бўлса, ёздириб олиб, кейин ўзига айтиб тўғрилайсиз.