Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Йўқолган пул

08:11 / 05.12.2017 | Maxdumiy | 3948

Ассалому алайкум! Биз ижарага турган хонадонда 4 киши яшаймиз. Кечаги куни квартирамизда пул ўғирланди. Воқеа шундай бўлдики, бир укамиз менга ишдалигимда квартира ижараси учун пул бериши керак эди. Мен кундузи ишда бўлганим боис, укамиз кечки сменада кетаетиб ёстиғим тагига пул қўйиб кетган, яъни мени талабимга биноан. Хуллас, укамиз пулни қўйиб чиқиб кетганда уйда хеч ким бўлмаган. Кейин мен келгунимча квартирага бошқа шерикларимиз келишган ва улардан кейин тахминан 30 дақиқадан  кейин мен уйга келиб ёстиғимни тагини қарасам пул жойида йўқ. Пулни қўйган укамиз аниқ қўйганман деб қасам ичяпти, мен пулни жойида йўқлигини айтдим, бошка 2 шеригимиз эса биз пулни олмадик деб тан олмаяптилар. Бу воқеада кимни айблаш, кимдан гумон қилишни билмаяпмиз. Хуллас, бу пул кимни зиммасида қарз бўлиб қолди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиздан аввал келган икки шеригингизга қай даражада қўрқадиган бўлса, ўшандай даражада қасам ичдиринг. Агар қасамни ичиб беришса сизларнинг зиммангизга қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat