Ассалому алайкум! Мен қишлоқданман шаҳарда квартирада туриб ўқийман. Оллоҳга шукур намоз ўқийман. Ҳафта орасида ғуслга эҳтиёжманд бўлиб қоляпмиз. Квартирада ҳаммом йўқ, ғусл қилишга ҳам шароит йўқ, лекин сув бор. Шунақанги ҳолатларда нима қилсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ғусл қилишингиз шарт. Ҳаммом бўлиши шарт эмас, уйнинг бурчагига пардани тўсиб, орқасида ғусл қилиб олишни нимаси қийин? Оқё тагига бирор тоғора қўйиб олинса бўлди. Валлоҳу аълам!