Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу!Ҳазрат сизга биринчи маротаба мактуб йўллашим, шунинг учун ҳаяжондаман. Сизни жуда ҳам ҳурмат қиламиз, сиздан жуда кўп нарсаларни ўрганиб келмоқдамиз, шунинг учун устоз деб мурожаат этаман.Устоз сиздан кўп нарсаларни ўргангим келади, шунинг учун уларни бирма-бир сўраб ўргансам.Саволим: (Бундай саволни сайтдан қидириб топа олмадим ва бу саволимда нуқсонлар бўлса узр сўрайман) Устоз кўпинчи атрофимиздагиларга ёрдамимиз текганда раҳмат эшитамиз ва арзимайди деб жавоб берамиз, шу тўг'рими, арзимайди деб бизга айтилган раҳматни рад этган бўлмаймизми? Аслида шу ҳолатда қандай йўл тутишимиз керак? Илтимос шу ҳақида бизга тушунча берсангиз.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу!