Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мерос

17:37 / 03.12.2020 | Наргиза Мамажонова | 1308

Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғим ва 2 нафар фарзандим билан яшардим. Оилада 3 киз 1 ўғил эдик, отам вафотидан кейин онамни парвариш қилмоқчи бўлиб уйимга олиб кеттим. Онам ўз уйимда яшайман деб кетиб қолди. Кўп касал бўларди. Бу ўртада 40 ёшли акам хам вафот этти. Акамнинг хотини 1 ўғли билан кетиб қолди. Онам бутунлай қаровсиз қолди. Мен яшаб турган уйимни сотиб онамнинг уйига кўчиб келдим ва чала уйларни битказиб камчиликларни тўлдириб шу ерда яшаймиз. Уйдаги хамма харажатларни, акамни кўмиш, маросимлар, рўзғор чиқимларини хаммасини турмуш ўртоғим бажариб келади. Энди онам бутунлай ётиб қолди. Опам билан бирга қараяпмиз. Бир синглим чет элда яшайди. Бизни холатимизда мерос қандай тақсимланади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Отангиздан қолган бор мол-мулкни 40 бўлак қилиб, ўшандан 14 бўлаги ўғилга, 21 бўлаги 7 бўлакдан уч қизга. 5 бўлак онангизга бўлади. Масалан ўша уйни 40.000 доллар десак 14.000 ўғилга. 7.000дан уч қизга 5.000 онангизга бўлади. Акангизни 14.000 долларини 24 бўлакка бўлиниб. Шундан 17 бўлаги ўғилга, 3 бўлаги акангизни хотинига ва 4 бўлаги онангизга берилиши керак. Кетиб қолган хотини ва бир ўғилни шак-шубҳасиз ўша ҳовлидан ҳаққи бор. Ҳаражатлар ҳеч қанақасига эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat