Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Акса урганда айтиладиган калима

19:19 / 11 март | Zuxro Satimova | 979

Ассалому алайкум! Бир танишимдан эшитдим инсон акса урганда “Соғ бўлинг деб айтсангиз Аллоҳ сизга 100 савоб ёзаркан деган мазмунда. Шу гап қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Акса урганга қилинадиган жавоб қуйида ҳадисда: 

عَنْ سَالِمِ بْنِ عُبَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: عَطَسَ رَجُلٌ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: عَلَيْكَ وَعَلَى أُمِّكَ، إِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَلْيَقُلِ الْحَمْدُ ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، وَلْيَقُلْ لَهُ مَنْ يَرُدُّ عَلَيْهِ يَرْحَمُكَ اللهُ، وَلْيَقُلْ يَغْفِرُ اللهُ لَنَا وَلَكُمْ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ  

Солим ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида акса урди ва:
«Ассалому алайкум», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сенга ҳам, онангга ҳам 
(салом). Қачон бирортангиз акса урса, «Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн», десин. Унга жавоб қайтарувчи (тилак билдирувчи) «Ярҳамукаллоҳу» десин. У эса «Яғфируллоҳу ланаа ва лакум» десин», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ривоятда акса урилганда айтиладиган ибораларнинг иккинчи тўлиқ хили келган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat