Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломий иловалар учун керакли суратлар

12:10 / 28.12.2020 | Muhammad Ayyubxon | 1344

Ассаламу алайкум! Мен админ билан боғланганимда улар менга "Сиз дастурларингиз учун расмни гоогледан рухсатсиз, текинга юклаб оласиз. Бу эса бровни нарсасини бесўроқ ишлатишдир. Улар қиёмат куни сизнинг савобингизни тортиб олиши мумкин" деган маънода гап айтган эдилар. Мен ҳақиқатдан гоолега "game button" деб ёздим. Расмлар бўлимига кириб бир расимни устига сичқончанинг ўнг тугмасини босдим. У ерда "Сахранит картинку как.." деган ёзув чиқди. Бу бепул юклаб олиш йўли экан. Сўнг расмнинг устига сичқончаннг чап тугмаси билан босган эдим, бир сайтга кирди. Бу расмни 9 доллар деб баҳолашган экан. Мен "Демак гоогле га бирор бир расм пулли қилиб жойланган бўлса, расмлар бўлимидан бепулга юклаб олиш мумкин экан. Устознинг (админнинг) гаплари тўғри эканда" деб ўйладим. Мен ўзим бу каби суратларни мукаммал даражада чиза олмайман. Чизсам ҳам мукаммал дастур учун менинг чизган расмим тўғри келмайди. Шу сабабли бепул суратлар қидира бошладим ва топдим. Бир расмнинг устига боссам унинг сайтига кирди. Ўша сайтда, ушбу расмни тагига "Free download(бепул юклаб олиш)" деб ёзиб қўйишибди. Мен уни босган эдим бепул юклаб олинди. Ўша бепул расмларни юклаб олиб, дастуримга жойласам бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатан бепул бўлса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat