Ва алайкум ассалом.Араб ҳарфларининг ҳеч бирининг номи бошқасида такрорланмайди, ҳар бир ҳарфнинг ўз номи бор, худди инглиз ва рус тилларида бўлгани каби. Бизда уларни ўз номлари билан атамаслик натижасида сиз айтган тушунча келиб чиққан бўлиши мумкин. Мисол учун, сиз айтган тўртта "з"нинг ҳар бири ўзига хос номга эга: За, Зал, Зо, Зод (ёки Дод). Араб ҳарфларини ўз номлари билан юритган киши учун қўшимча исм қўйишга ҳожат бўлмайди. Валлоҳу аълам.