Ассалому алайкум! Мени ёшим 17 да. 30 пора Қуръонни ёдлаш учун кеч қолмадимми? Яъни сизларга ўхшаб динни мутахассис(олим)и бўлиб тарғиб қилиш учун. Хозирда энди араб харфларини ўрганишни бошладим. Араб дарсларига боргани пулим йўқ, уй шароитида нималарни ўрганишни бошлашим керак?
2). Махалламизда тор кийиниб юрадиган фохиша аёллар бор. Уларни бегона эркаклар олиб кетаётганда бир акамиз бизларни уйларимиз олдида бундай юришма деб қаттиқ гапирибди. Кегин улар милицияга бериб юборибди. Энди у акамизни қамаб қўйишди. Махалла устидан шикоят қилайлик десак у фохишалар махалламиздаги кўп эркакларни хам ўйнатган. Шу холатда нима қилишимиз керак? Уларга қандай чора кўриш керак?
– Ва алайкум ассалом! 1). Нимага қобилятингиз бўлса ўшани ривожлантиришга ҳаракат қилинг. Шуғулланиб чарчамайдиган касбингиз бўлса ўша билан шуғулланинг.
2). Ўшалардан юқорироқ ташкилотга шикоят қилинглар. Валлоҳу аълам!