Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб сотиб олиш

05:18 / 03.03.2017 | Nur_Umar | 4078

Ассалому алайкум! Ҳурматли  устозлар, агар саволим ноўрин бўлса узр сўрайман. Яқинда дадам вафот этдилар(Аллоҳ раҳмат қилсин). Бундай пайтларда одамга сабр қилиши учун нима биландир овуниш керак экан. Шунданми шаҳардаги диний китоб сотадиган дўкондан ручкали Қуръон ва шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг китобларини олмоқчи бўлдим. Аммо нархлари жудаям қиммат экан. Шунда сотувчидан нега китоб нархи бунча қиммат десам, китобни нархига қараманг, аслида бу китоблар бебаҳо деди. Пулим камлиги сабаб хафа бўлиб қайтгандим. Лекин бугун Ҳилол нашр дўконининг электрон сайтига кириб бу китоблар ниҳоятда арзон эканлигини кўриб хайрон қолдим. Бу китоблар бебаҳолигини биламан, лекин китоб устига шунча пул қўйишга уларнинг ҳаққи борми? Менга ўхшаб китоб ўқишни хоҳлаб, лекин турмуш ўртоғининг қўлига қарайдиган аёллар кўпда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Китоблар етишмаётгани сабабли нархлари қимматлашиб кетаяпти. Алҳамдулиллаҳ ҳозир китоблар сони ошиб боряпти. Нашрга рухсатлар тез-тез берилаяпти. Энди нархлар ҳам тушиб боради, ин ша Аллоҳ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat