Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қон оқиб турган холатда намоз ўқиш

21:19 / 29.03.2020 | АбуМубина | 2930

Ассалому алайкум! Бир саҳоба камондан яраланганда, қийналмаслиги учун, унга хушсизлантирувчи гиёх тавсия қилишиб, ўша ўқни суғурмоқчи бўлишади, лекин у саҳоба рози бўлмайди ва айтадики мен намоз ўқисам хеч нима сезмайман, хозир намоз ўқийман, сизлар шу пайт ўқни танамдан олинглар дейди ва улар шундай қилишади. Сахоба намозни хеч нима сезмаган ҳолда тугатади ва намозни тугатибоқ, оғриқни хис қилиб, хушидан кетади деган маъносидаги ривоят бор. Иккинчи ривоятда эса, Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганда бир маъжусий орқаларидан ўткир тиғли қурол билан амирал мўъмининни яралайди. Бир оз вақтдан сўнг Халифа хушларига келиб, баданларидан қон оқаётган холатда ўша намозни адо этади ва айтадики: намози йўқ мусулмонни, исломда улуши йўқ деган маънодаги ривоят. Ушбу ривоятлар саҳиҳми? Агар саҳиҳ бўлса, биламизки қон чиқса таҳорат синади, дейилинган. Барча холатларда таҳорат синадими ёки баъзан, юқоридагига ўхшаган холатларда истисно қилинадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қон чиқса таҳорат синади. Чунки ҳамма мазҳаб қавлида чиққан қон нажосатдир. У кийимга тегиши билан кийимни пок бўлиш шарти йўқолади ва намоз бузилади. Таҳорат бошлашдан аввал қон чиқиб турувчилар бундан мустасно. Улар жароҳатига бирор нарсани қўйиб боғлаб, таҳорат олиб намозни ўқишаверади. Улар соҳиби узр ҳисобланаишди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat