Ассалому алайкум! Бугун вилоятдан вилоятга қатнайдиган таксига ўтирган эдим кейин орқа ўриндиқ нам эканини сездим ва ўша ўриндиқда 2 соатча ўтириб келдим ва кийимимга намлик ўтди (лекин сиқса сув томмайди). Шафёрдан сўраганимда багажга сув тўкилиб ўриндиққа ўтганини айтди. Сўнг ҳаёлимга бирдан багажга аввал қанақа нарса юкланган (балки нажосат бўлса), ўриндиққа бирор бола аввал пешоб қилган бўлса деган ҳаёллар келди. 1. Ўша кийимим нопок ҳисобланадими? 2. Бирор нарсага кўринмас нажосат теккан бўлсаю лекин биз уни билмасак биз учун покми ёки нопок бўлиб қолаверадими?
– Ва алайкум ассалом! Нажас бўлганини аниқ билмасангиз нажас деб ҳукм қилинмайди. Эҳтиёт учун поклаб олган афзал. Валлоҳу аълам!