Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарз намозини овоз чиқармай ўқиш

17:05 / 05.04.2020 | Giyos | 4538

Ассалому алайкум! Мен иш юзасидан чет эл сафарларида бошлиғим билан биркаликда кўп боришимга тўғри келади. Меҳмонхоналарда бир номерда турамиз. Бошлиғим яхши инсон лекин мусулмон эмас. Лекин мен намозларимни қолдирмасдан ўқишга ҳаракат қиламан. Бомдод номозларида эрта тонгдан туриб Азон айтишим ва фарз намозларимни овоз чиқариб ўқишим бошлиғимни безовта қилади деб ўйлайман. Умуман сафарда ёки чет элда ҳар ерда ва жамоат жойларида намоз ўқишга тўғри келганда ҳам айни ҳолат. Саволим, фарз номозларимни ҳам овоз чиқармай Суннат намозлари каби ўқишим мумкинми? Азон ва такбирларда қанақа йўл тутганим маъқул? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Азонни баланд айтишингиз шарт эмас. Безовта қилмайдиган даражада айтишингиз ҳам мумкин. Ёлғиз ўқигувчи жаҳрий намозларни ҳам суннат намозлари каби махфий ўқийверади. Жамоат билан ўқилганда жаҳрий ўқилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat