Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўтириб намоз ўқиш

10:20 / 05.06.2019 | ☆Mr BoBuRiY☆ | 1993
Ассалому алайкум! Шу улуғ кунларда ифторликларга киряпмиз. Ифторлик вақтидан озгина ўтиб Шом бўляпти. Ўша вақтда баъзи домлалар (отинойилар) “намозни ўша ўтирган жойингизда ўқисангиз бўлади” дейишяпти. Лекин у ерда ўқисак қаршимизда бенамоз инсонлар ўтиради. Уларга қараб ўқисак бўладими? Лекин ташқарига бемалол чиқиб намоз ўқишга шароит бор бўлади. Ёши катта одамлар, лекин кучлари бор туриб ўқишга. Бу менга қайсидир маънода дангасаликдек туюлади. Бу ҳолатда намозни ўтириб ўқиш жоизми ?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Уларни ундай ўқиган намозлари адо бўлмайди. Шу гапни айтганлар чаласавод эканлар. Уларни “домла” деб айтманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat