Ассалому алайкум! Мен каранти сабаб уйда ўтириб қолганим учунми ё ижтимоий тармоқларда ҳусусан сизнинг сайтингизда ҳам талоқ мавзуси кўпайиб кетгани учунми бироз васвасага учраб қолдим. Куникеча аёлим ҳовлига оёқ кийимсиз чиқган экан мен (бундай юрма шомоллайсан деган манода) БОР дедим ва дарҳол хаёлимга талоқ келиб қолди ва жуда ҳам қўрқиб кеттим талоқ ниятида БОР деб қўймадимми деб ва бугун ҳам шом номозини ўқиш учун уйга кирсам аёлим дазмол қилаётиб жойномозни бир чекасидан оёғи билан босиб турган экан ва мен уни олиш мақсадида ҚОЧ дедим шунда яна дарҳол талоқ хаёлимга келиб қолди дарҳол астағфируллоҳ деб намозимни бошладим ва намозимни хаёл паришон ҳолда тугатиб ўша ҳонада ёлғиз қолган ҳолда (аёлим таҳорат қилаётган эди) ўша вазиятга қайта тушиш мақсадида ичимда талоқни ният қилдим деб ҚОЧ дедим хонада мендан бошқа хеч ким йўқ эди мақсадим мен тушаётган вазият билан асл талоқни ният қилиб айтишни фарқини ажратиб бу ғашликни кетказиш эди. Яни ўзимни ҳудди аёлим билан суҳбатлашаётгандай ҳис қилиб ўша вазиятга қайта тушиб кўриш эди аммо тилим билан аёлимга нисбат бермадим. Бундай вазиятлар 3-4 кундан бери такрорланиб турибти .Саволим эса мен уша қилган ишим билан талоқ тушиб қолмайдими яни талоқни ният қилдим деб ичимда айтиб устимда ҚОЧ деганим?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган нарсалар билан талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!