Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келин ва қайни ука

11:01 / 11.05.2017 | Dilmurod | 11135

Ассалому алайкум! Окамни аёлидан кўнгил қолган, қалбимга окам ундан рози бўлган тақдирдаям мен рози эмасман деган ўй-хаёл чуқур жойлашган. Сабаби отам онамни хизматларини қилмайди онам 54 ёшда бўлсаларда уй юмушларидан ортмилла, келнойимга кўп чунтурдик лекин фойдаси бўлмади окам ҳам такдирга там бериган фарзандлари бор онам аёли устидан шикоят қилсалар жанжал кўпайиб кетганидан охири индамай қўйдилар. Борган сари нима қилгиси кеса ўшани қивотти ота онасида диний илм жудаям оз деб ўйлаймман уларни чақириб қизиз гап қайтарвотти ҳурмат қимийди деб айтсакда заррача фойдаси бўлмади. Букурни гўр тўғрилайди деб яшаб келинади. Хали уйланмаганман Аллоҳдан, илмли Ўзидан қўрқадиган отам онамни ҳурмат қилиб дуоларини оладиган жуфти ҳалол сўраб намозларимда кўп сўрайман. Сизлардан ҳам дуо умидидаман. Саволим: мани келнойим олдидаги ҳақим борми? Ман ундан бу дунё у дунё рози эмасман, шу ишим тўғрими? Агар ноўрин савол берган бўлсам узур. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз келинойингизга мутлақо бегона ҳисобланасиз ва ҳеч қандай ҳаққингиз ҳам йўқ. Сизни шаръан у киши билан алоҳида қолишингиз, гаплашиб ўтиришингиз, ишларини муҳокама қилишингиз, ҳатто қарашингиз ҳам жоиз эмас. Келин ойингизни сиз ва ота-онангизга қилаётган хизмати зиммасига вожиб эмас, аксинча садақадир. Келинни бундай кузатмасдан у билан ўртада масофа сақланг.

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِيَّاكُمْ وَالدُّخُولَ عَلَى النِّسَاءِ. فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَرَأَيْتَ الْحَمْوَ؟ قَالَ: الْحَمْوُ الْمَوْتُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг олдига киришдан эҳтиёт бўлинг!» дедилар. Шунда бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди. «Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у зот». Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркакларни аёллар олдига киришдан ман қилмоқдалар. Чунки бу жуда ҳам хатарли ишдир. Ҳеч ким йўқ жойда бир аёл билан бир эркакнинг холи қолишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ношаръий, ҳаром ишга, ҳеч бўлмаганда шубҳага, ёмон фикр туғилишига сабаб бўлади. Фараз қилайлик, бир аёл ўз уйида ёлғиз ўтирибди. Эшикдан бир номаҳрам эркак чақириб келди. Ичкарига кирди. Уйда мазкур аёлдан бошқа ҳеч ким йўқлигини билди. Шу пайт иккисини ҳам шайтон васваса қилиши, зинога бошлаши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатлар тез-тез бўлиб туришини ҳамма яхши билади. Зинонинг кўпчилик ҳолатлари айни бегона эркак ва аёлнинг бир жойда холи қолишларидан бошланиши ҳеч кимга сир эмас. Баъзи бирлар даъво қилганларидек, холи қолган эркак ва аёл очиқ кўнгиллик билан, «дўстона» гаплашиб ўтиришди ҳам дейлик. Нимани гаплашишади? Шу пайт хотиннинг эри ёхуд эркакнинг хотини келиб қолса, улар дўстона гаплашиб ўтиришибди, деб ўйлайдими? Умуман, бошқа бир одам, қўни-қўшни кўриб қолса-чи? Баъзи бир кишилар «Уйга эрнинг қариндошлари келиб-кетиб туришади. Зарурат юзасидан ҳеч ким йўғида хотиннинг олдига кирса нима бўлди?» дейишади. Саҳобаи киромлар ҳам худди шу саволни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган экан. У зот бу иш ўлим билан баробар эканлиги ҳақида хабар берибдилар. Яъни, бу ниҳоятда хатарли иш, дебдилар. Чунки бу нарса бепарволикка сабаб бўлади. Мазкур эътиборсизлик оқибатида эса ҳаром иш содир бўлиши ҳеч гап эмас. Акасининг хотини билан зинода қўлга тушган укалар оз эмас. Шунга ўхшаш, бошқа номаҳрам қариндошлар ҳам. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор ушбу ҳадиси шарифга хилоф қилмаслик керак. Бунинг учун кимдир бу шаръий амрни тарк этгани туфайли зино қилиб қўйган ёки шубҳага қолиб, бир оила бузилган бўлиши шарт эмас. Шариатда бир ҳукм жорий бўлганми, мўмин-мусулмон киши унга қатъий амал қилавериши лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat