Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳар ой уч кун рўза тутиш ҳадиси борми

21:39 / 12.04.2020 | Sobirxon_2001 | 2313

Ассаламу алайкум! Ижтимоий тармоқлардан бирида қуйидаги ҳадисни ўқигандим. Ушбу ҳадис ҳақиқатан борми? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "(Ҳар ойда) уч кун рўза тутиш йил бўйи тўла рўза тутишдир" (Бухорий ва Муслим ривояти).


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор. 

: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ». قُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَصُمْ يَوْمًا وَأَفْطِرْ يَوْمَيْنِ». قُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَصُمْ يَوْمًا وَأَفْطِرْ يَوْمًا، فَذَلِكَ صِيَامُ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَلام وَهْوَ أَفْضَلُ الصِّيَام». فَقُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا أَفْضَلَ مِنْ ذَلِك 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг «Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман», деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим». У зот: «Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир», дедилар. Мен: «Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади», дедим. У зот: «Унда бир кун рўза тут, икки кун оғзи очиқ юр», дедилар. Мен: «Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади», дедим. У зот: «Унда бир кун рўза тут, бир кун оғзи очиқ юр. Бу Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир ва бу энг афзал рўзадир», дедилар. Мен: «Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади», дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бундан ортиғи йўқ», дедилар». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat