- Менимча, у одам лаа илаҳа иллаллоҳудан эмас, уни таровеҳнинг тасбиҳида жўр бўлиб айтишдан қайтарган бўлса керак. кишиларни кофирга чиқаришга шошилмасаларингиз бўларди. Бу оддий ва содда гап. Аммо сизларга ўхшаш бошқачасига олса, жиддийлашиб кетади. Аввало таровиҳда тасбиҳ айтиш одамларнинг одати, шариатнинг ҳукми эмас. Кейин уни бир киши айтадими, кўпчиликми деган гапнинг чиқиши ҳам ўринсиз. Бунинг устига ўша ишда бир жойини ундай ёки бундай қилиш ҳақида жанжал чиқиши жуда ҳам ёмон. Жамоат нимага одатланган бўлса, шуни қилниглар. Аслида имом домла ҳал қилиб, бир гапни айтишлари яхши бўлади.