Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом билан Онлайн Қуръон ҳатми ўқиш

09:37 / 21.04.2020 | Ibrohim | 1803

Ассалому алайкум! Маълумки коронавирус сабабли юртимизда ҳам Қуръон хатмини жамоат билан ўқимаслик ҳақида фатво чиқарилди. Рамазон ойи Қуръон хатмини қори имомлар билан телевизорда онлине тарзда бирга ўқиса бўладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Барча фатво китобларимизда иқтидони дуруст бўлиши учун имом билан иқтидо қилувчи битта жойда бўлиши шарт дейилган. Мабодо масжиддан ташқари жойда саф уланмаса жамоатдан алоҳида турганнинг намози дуруст бўлмайди дейилган. Агар ҳайит намозларидаги каби саф уланиб-уланиб масжиддан ташқари узоқ масофагача етиб борса ҳам саф уланганлиги туфайли битта жойда туришган ҳисобланади – дейилган. Сиз айтган ҳолатда эса ўша шарт топилмаган бўлади, иқтидо ҳам дуруст бўлмайди. Бу худди намознинг шартларидан бири бўлган таҳоратсиз намоз ўқигандек бўлади. Жонли равишда ўқилаётган Қуръонни, эшитиб хатм қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat