Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича, мен аёлимга аёлимнинг талаби билан смс орқали "Сизни талоқ қилдим" деб ҳабар жўнатдим. Ниятим талоқ қилиш бўлган. Лекин бир талоқдан кейин яна орадан бир вақт ўтиб ярашиб кетишни ният қилгандим. Орадан икки ойлар чамаси вақт ўтгандан кейин суд орқали аёлимнинг аризасига биноан ЗАГС кесиладиган бўлди. Шунда аёлимни менга нисбатан кўнглини билиш учун "Сизни никоҳимга қайтариб олганман" деб ёлғон гапирдим. Аёлим мен барибир сиз билан яшамийман эрга тегиб кетавераман деди. Никохимда бўлсез теголмайсизку дедим. Сиз билан бирга яшамаяпмизку деди. Кейин хазиллашдим дедим. Ўша куни судда ЗАГС кесилди. Лекин мен ЗАГС бекор бўлишига розилигими айтаётганимда талоқни ният қилмадим. Ниятим фақат аёлими кўнгли учун ЗАГСни бекор бўлиши эди. Орадан 4 йил ўтиб аёлим мен билан ярашиш истаги борлигини билдирди. Мендан кейин бошқа турмушга чиқмади. Биз қайта никоҳ ўқитиб бирга яшасак бўладими ёки йўлимиз ёпилганми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ бир бор айтилган бўлса учтадан битта имконият кетиб яна қайта никоҳланишингиз жоиз. Ҳолат сиз ёзгандан бошқача бўлса ҳукми ҳам бошқача бўлади. Валлоҳу аълам!