Ассалому алайкум.Устоз, агар уламога "бир нарсадан фойдаланишим мумкинми" деб руҳсат сöраганда уламо сукут қилса, бу сукут розиликка öтадими?У нарса уламонинг мулки.Жавобиз уъун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бундай ҳукм чиқарилмайди. Сукут аломати ризо дегани бошқа ерларда бўлади. Уламо сукут қилса, билмаслиги ёки тўғрисини айтса, бошига кулфат тушишидан қўрққани ёхуд шунга ўхшаш бошқа сабаблар бўлиши мумкин. Бошқа илмли кишидан сўраш керак.