Бисмиллахир Рохманир Рохийм. АЛЛОҲ таолога беҳисоб, чексиз Ҳамду-Санолар бўлсин! АЛЛОҲ таолонинг Ҳабиби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллАЛЛОҲУ алайҳи ва саллам ҳазратларига, Аҳли Оиласига ва Саҳобаларига беҳисоб, чексиз Саловат ва Саломлар бўлсин! АсСАЛАМУ алайкум Устоз! Соғликларингиз яхшими. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи едим. Эсингизда бўлса бир неча ой олдин Сизга мурожаат қилиб, Россияга даволанишга келганимни айтиб, мени дуо қилиб қўйинг деб илтимос қилган эдим. Саволим шуки, докторлар даволанишимга катта пул сўраяпди. Онам ва таниш-билишларим менга интернет орқали бой одамлардан пул сўрашимни маслаҳат беришаяпди. Устоз, бой одамлардан пул сўрасам бўладими? Бу ишни қилсам нотўғри бўлмайдими? Нима қилай маслаҳат беринг Устоз.