Ассалому алайкум! Онамнинг оналари вафот этган эдилар жойлари жаннатда бўлсин. Оқ солар деган маросим бор экан, унда азадорларга келганлар оқ рўмол ўратар экан азанг тамом бўлди деган маънони билдирар экан. Бу очиқ бидьат десам ота боболаримиздан қилган удум дейишди.
– Ва алайкум ассалом! Динимизда ундай маросим йўқ. Унақа нарсаларни динни яхши билмайдиганлар ўйлаб топишади. Валлоҳу аълам!