Ассалому алайкум! Мен мусофир юртда (Кореада) ўқийман, малум сабабларга кўра қазодан қўрқиб аср вақтини шофий мазҳабининг вақти билан ўқийман (2йилдан бери) Ўзим ҳанафий мазҳабидаман, ҳозир нотўғри иш қилмаяпманми гуноҳга юз тутмаяпманми? Бир дўстим бу мазҳабсизларнинг иши деб эшитгани учун ойдинлик киритиш мақсадида савол йўллаяпман ҳанафий мазҳаб вақтига ўзгариб ўқимасам бемазҳаб ҳисобланаманми?
– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳанафий мазҳабида ҳам асрнинг вақти тўғрисида икки хил қавл бор. Биринчиси ҳозирда ҳанафийларнинг аксари амал қиладиган имом Абу Ҳанифанинг қавллари. Унга кўра асрнинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлганда киради. Иккинчи қавл ҳанафий мазҳабидаги имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари имом Абу Юсуф, Муҳаммадлар қавли. Бу қавл Шофиъий, Молик ва Ҳанбалий мазҳабларининг гапига мувофиқ келади. Бу қавлга кўра аср намозининг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзига бир баробар бўлганда киради. Шундай экан агар шароит шуни тақозо қилса, сиз иккинчи қавлга биноан асрни ўқишингиз мумкин. Бунда бир ҳолатга эътибор беришингиз керак У ҳам бўлса, сиз учун энди пешин намозинигз вақти ҳам ўша иккинчи қавлга кўра ҳар бир нарсанинг сояси ўзига бир баробар бўлганда тугайди. Шундай экан бундайн буён иккинчи қавлга амал қилганингиз учун пешинни ўша вақтдан олдин ўқиб олишингиз ва кечиктирмаслигингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!