Ассалому алайкум! Биз Қозоғистон давлатида ишлаб юрибмиз. Бу ерга келишдан олдин хам бирор бир кун турамиз деб ният қилмаганмиз. Ишимиз ўхшаса ишлайверамиз, ўхшамаса кетамиз деб келганмиз. Мана энди карантин туфайли қачон кетишимиз малум эмас. Бу холатда мусофир хисоблансак рўза тутиладими?
– Ва алайкум ассалом! 15 кундан кўпроқ вақт очилмаслиги аниқ бўлганидан кейин муқим ҳисобланасиз. Рўзани тутасиз намозларни ҳам тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам!