ассалому алекум шайх хазиратлари сиздан бир нарсани со'расам о'тган йил хомиладорлигим ва таксикоз бо'лданим учун ро'зани тута олмадим энди бу йил тутай десам эрим болани эмизишинг учун ейишинг керак деб туттишимга қаршилик билдираяпдила, хомиладорлик , эмизикли бо'лиш ро'зани қазо қилишга сабаб бо'ладими? хомиладорликда қолдирган ро'замни қазосини тутаманми? ёки каффорат хам борми илтимос шу ҳақида ма'лумот берсангиз рамазон яқин тайёргарликни ко'рсам олдиндан рахмит оллоҳ икки дунёда хам сизни саодантманлардан қилсин хатолар учун узур .
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳомиладорлик ва эмизиш туфайли рўзани қазо қилишга рухсат бор. Бола ёки онага зарар етадиган бўлса. Кейин имкони туғилганда қазо тутилади.