Ассаламу алайкум! Бир одам иккинчи одамга бирор ишни албатта қилишини билдириб ваьда берса ёки қасам ичса, лекин кейин ақли етиб қила олмаслигини тушуниб иккинчи одамга ҳолатни тушунтирса ва ўша иккинчи одам вазиятни тушуниб қарши гап гапирмаса биринчи одам қасамини бекор қилса бўладими? Гуноҳ бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Қасам ичса, кейин у қасамдан кечса, каффоратини тўлайди. Валлоҳу аълам!