Ассалому алайкум! Бир ёши катта намозхон аёл оила қурганига 34 йил бўлган экан. Турмуш ўртоқлари 21 йилдан буён жуда қаттиқ руҳий касал, баъзан касали хуруж қилганда 3 талоқсан деркан, ўзига сал келгандан сўнг бу гапларни гапирмадим дер экан. Уларнинг 4 фарзандлари бор. Аёл эридан воз кечмай касал бўлса ҳам эрини яхши кўриб қараб яшар экан. Виждони қийналяпти экан. Никоҳлари бузилганми?
– Ва алайкум ассалом! Жиннининг талоғи ўтмайди деган қоида бор. Гоҳида жинни бўлиб, гоҳида ўзига келадиган бўлса жиннилик ҳолатдагиси ўтмайди, ўзига келган ҳолатдаги талоғи ўтади. Валлоҳу аълам!