Ассалому алайкум! Қизлар Рамазон ойидаги таровеҳ намозларини ўқиш вақтида хайз туфайли уларни қазо қилсалар Рамазон ойи рўзасини тутиб берилгани каби таровеҳ намозларини ҳам ўқиб берсалар вожиб бўладими? Рўзанинг ёхуд таровеҳнинг савоби кам бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Фақат рўзасининг қазоси тутилади. Намозларни, шу жумладан таровеҳни ҳам қазоси йўқ. Валлоҳу аълам!