Ассаламу алайкум шайх Ҳазратлари! Устоз, сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Аввал берилган бўлса минг бор УЗР! Ҳазрат, бир дўстим бор. Рисоладагидек аёли, ибрат бўладиган оиласи бор. Ўзи ҳам яхши йигит. Хуллас, шу дўстимнинг икки ёшдан ошган қизчаси бор. Исми Музаййана. Музаййана, овқатланишда ўнг қўлдан, қалам, ручкадан эса, чап қўлда фойдаланаётган экан. Ҳазрат, китобларингизни, "Зикр аҳлидан сўранг" ва саволлар.ислом.уз даги саволларга берилган жавобларингизни ўқиб, олган илмимдан хулоса қилиб, дўстимга ручка ва қаламдан чап қўлдан фойдаланса бўлса керак, деб айтгандим (чунки, сизни вақтингизни олгим келмаганди), лекин барибир кўнглим бўлмай сизга савол бердим. Саволда камчилик бўлса ҳамда вақтингизни олганим учун узр! АЛЛОҲ умрингизни узоқ қилиб, халқимизнинг диний саводхонлигини оширишда қилаётган хизматларингизга жуда кўп ажру савоблар берсин! Омийн!