Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўйнинг қорни хақида ...

00:00 / 16.12.2007 | eski savollar | 4806

Саволим шундан иборат. Қўйнинг қорни хақида нима дейсиз мен Шайх Хазратлари харом деб айтибди деб ешитдим. Шу хақда ва қўйнинг йеб бўлмайдиган жойлари хақида айтиб ўтсангиз. Жавоб учун олдиндан рахмат


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сўйилган ҳайвоннинг ейиш ҳаром бўлган нарсалари;Ҳанафий мазҳаби бўйича сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир;1. Эркак ҳайвоннинг закари.2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.4. Ҳайвондаги без.5. Ҳайвондан оққан қон.6. Ўт пуфак.7. Сийдик турадиган аъзо. Чунки Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг васф қилароқ:«Уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган», деган. Мазкур етти нарсалар ҳам нопок нарсалардир.Мужоҳид розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур етти нарсани емоқдан қайтарганлар.Кўриниб турибдики, бу рўйхатда қорин йўқ. У ҳалол, еса бўлади. Мен қўйнинг қорнини еб бўлмайди деб айтганим йўқ. Айтмайман ҳам, иншааллоҳ! Аммо баъзи Аллоҳдан қўрқмаганлар ўзининг гапини ўтказиш учун ўзидан тўқиб айтиб юбориши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat