Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

96 фоизли спирт

21:21 / 31.08.2016 | Botir | 246

Ассалому алайкум! Биз турли хил ўт-гиёҳлардан суюқ дори ишлаб чиқарамиз. Яъни табиий дори воситалари. Таркибига тибиий 96%ли спирт қўшамиз ва қайнатамиз. Бу, дори воситасини узоқ муддат «срок»ни сақлашга хизмат қилади. Шундан топилётган пул ҳалолми? Эътиборингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Спирт турли нарсалардан олинади. 1-Узум, ҳурмо, буғдой ва асал. Улардан тайёрланган маст қилувчи ичимликлар билиттифоқ ҳаром бўлиб, уларни бирор нарсага дори воситасида фойдаланиш ҳам ҳаром. 2-узум ва ҳурмодан тайёрланган. Бу билиттифоқ нопок. У аралашган даво ҳам нопок бўлади. Уни ичиш ҳам ҳаром. Жуда ҳам мажбур ҳолатда моҳир табиб бирор беморга “Бундан бошқа шифо бўладиган даво йўқ” деса, зарурат миқдорича ушбу спиртдан аралаш дорини истеъмоли жоиз. “Ниҳоя” китобида “Заҳира”дан нақл қилиниб : “Ҳаром нарса билан даволаниш, унда шифо борлиги аниқ ва бундан бошқа даво йўқ бўлган суратда жоиздир” дейилган. (Баҳрур роиқ). 3-юқоридаги узум ва ҳурмодан бошқа нарсалардан олинган спирт масалан буғдой, асал. Унинг пок ва нопоклиги ҳақида уламолар ихтилоф қилганлар. Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф роҳимаҳумаллоҳлар наздларида бундай спирт покдир. Маст бўлиш мақсадида ичилса жоиз эмас, лекин даво сифатида истеъмоли жоиздир. Имом Муҳаммад наздларида бундай спирт нажосати ҳафифадир. Фатво имом Муҳаммаднинг қавлига кўра берилган бўлсада, умумий балво қоидасига кўра, спирт аралаштирилган дориларни маст бўлиш мақсадидан ташқари даволаниш ўринларида фойдаланиш жоиздир. Гарчи тақво ва эҳтиёткорлик имом Муҳаммаднинг қовлида бўлсада. Валлоҳу аълам! 

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=25250.0 

http://savollar.islom.uz/savol/38603

Топ рейтинг www.uz Openstat