Ассалому алайкум! Пешин намозида 4 ракат фарзни 2 ракат ўқиб салом бериб тугатиб қўйса ва саломдан кейин тўлиқ ўқимаганини билиб қолса нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Салом бериб, саломдан бошқа гапларни гапирмаган бўлса туриб қолганини ўқиб охирида саждаи саҳв қилиб қўйса намоз адо бўлади. Валлоҳу аълам!