Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар намозида соч ҳолати

02:06 / 29.01.2021 | ن | 2910

Ассалому алайкум! Биз университетда ўқиймиз. Табиийки, кўчага чиқаётганда сочни жамлаб рўмол тагига ихчам ҳолатда йиғиб оламиз. Ўқишда намоз ўқиётганда сочни ана шу қайрилган ҳолатда ўқиш мумкинми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозда соч қайтарилмаслиги ҳақидаги ҳадислари эркаклар қатори аёлларга ҳам бирдек тааллуқлими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда аёллар сочини ёзиб ўқисин деган гап чиқибди. Бу нотўғри гап. Сочни жамлаб ўқиш ёки турмаклаб олиб ўқиш масаласи бу эркаклар намозига оид. Аёллар масаласи эмас. “Кифоя” китобида қуйидагича келади: 

مَرَّ أَبُو رَافِعٍ مَوْلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ عَلَيْهِمَا السَّلَامُ وَهُوَ يُصَلِّي، وَقَدْ غَرَزَ ضَفْرَهُ فِي قَفَاهُ، فَحَلَّهَا أَبُو رَافِعٍ، فَالْتَفَتَ الْحَسَنُ إِلَيْهِ مُغْضَبًا، فَقَالَ: أَقْبِلْ عَلَى صَلَاتِكَ وَلَا تَغْضَبْ، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: ذَلِكَ كِفْلُ الشَّيْطَانِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ  

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Рофеъ намоз ўқиётган Ҳасан ибн Али алайҳимассаломнинг ёнидан ўтди. У (Ҳасан) соч ўримини орқасига турмаклаб олган эди. Абу Рофеъ ечиб юборган эди, Ҳасан унга ғазаб билан қаради. У бўлса:
«Намозингни ўқи. Fазаб қилма. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бу шайтоннинг тўқимидир», деганларини эшитганман», деди».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Инсон намоз ўқиганида, сажда қилганида унинг барча аъзолари, бутун вужуди, ҳатто кийимлари ҳам иштирок этиши керак. Агар эркак киши сочини қайтариб турмаклаб олса, ўша ҳолатга футур етади. Шунинг учун бу иш макруҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat