Ассалому алайкум! Арабча укишни билмаган одам таровехни укигани афзалми ёки укимаганими биз крил харфларида органганмиз у 100% тогри эмаску тажвид махраж деган нарсалар бор. Ёки Савобини Аллохдан умид килиб хато болсахам укигани яхшими
– Ва алайкум ассалом! Албатта ўқиганингиз афзал бўлади. Сизнинг қироатингиз ўзингизнинг намозингиз учун кифоя қилади. Бошқа сиздан тажвиди яхши одамга имом бўла олмайсиз. Лекин бу сиз шу ҳолатда давом этсангиз бўлаверади дегани эмас. Сиз ибодатингизни мукаммал қилиш учун имконингиз борича тажвидни ҳам яхши ўрганишга ҳаракат қилишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!