Ассалому алайкум! Менга бир таниш акам тезак ёқиш ҳақида савол берди. Мен шу савол жавобни жўнатдим. Тезак ва суякларни “жинларнинг овқати” деб эшитдим шу тўғрими? Тезакларни қуритиб, қишда ёқиб ишлатса бўладими? Жавоб: Бўлади. Тезак жинларга эмас, уларнинг уловларига дейилган. Аноним-ислом.уз Шунда у акам менга “демак тезак (таппи) ёқиб уни чўғида нон пишириш ҳалол? деб ёзиб юборибди Илтимос шунга ойдинлик киритиб беринглар.
Ва алайкум ассалом! Тезак (таппи) ёқиб уни чўғида нон пишириш жоиз. Валлоҳу аълам.