Алҳамдулиллаҳи роббил аламийн, вассолату вассаламу ала Муҳаммадин ва ала алиҳи ва ас'ҳабиҳи ажмаийн.Ассаламу алайкум, устоз. Бо'лимдаги саволларни о'қиб чиқдим, таҳоратни бузувчилар ҳақида батафсил ёзилган фатвоингизда "Шунингдек кўз, қулоқ, эмчак ва киндик ичидаги ярадан ўша аъзоларнинг бошқа тарафига қон оқса ҳам, тоҳарат кетмайди." дейилган. Бундан нажас мазкур аъзоларнинг ичида бир томондан бошқа томонга оқса ҳам таҳорат кетмаслигини, аммо ташқарига оқиб чиқса таҳоратни синдиришини тушундим. Ҳазрат, саволим қуйидагича: Менда озгина сув кирса ҳам қулог'имдан ташқарига оқиб чиқадиган даражада қулоқдан оқадиган суюқлик келади. Шу келадиган суюқлик нажасми?Аллоҳ :жж дан сизга бу дунёда ва охиратда яхшилик беришини со'райман. Роббим сизни о'з паноҳида асрасин, Амийн.