Ассалому алайкум! Бир қанча вақтдан буён таҳорат олишни бошлашим билан ёки таҳоратни охирига етказмай туриб орқадан ел чиққандай бўлаверади, орқа авратда қандайдир ҳаракат сезилади. Шу сабабли иккиланиб таҳоратни бир неча марталаб қайтадан бошлаб олаяпман. Бу эса кўп сув ва вақт кетишига сабаб бўляпти. Бундай ҳолатда қандай йўл тутишни маслаҳат берасизлар? Агар бу васваса бўлса ундан қандай қутулиш мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Парво қилмай таҳоратни қилаверинг. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг.