Ассалому алайкум! Домланинг айтишича тутун ютилса рўза очилар экан. Касбим пайвандчи яни сваршик хозирги кунда ишдаман иш пайти ноқасд тутун ютамиз. Шунинг хукми қандай? Рўза очиладими?
– Ва алайкум ассалом! Очилмайди. Тутун ютиш деганда сигарет чекиш, гриппдан сақланиш учун исириқни қасддан ҳидлаш кабилар киради. Акс ҳолда ўтин ёқиб овқат қилаётган аёлларни ҳаммасини рўзаси очилиб кетарди. Валлоҳу аълам!